15:55 / 16.10.2015
3851

Путин 2017 йилни МДҲда Оила йили деб эълон қилиш таклифини билдирди

Россия 2017 йилни МДҲ давлатларида Оила йили деб эълон қилинишини таклиф қилди. Бу ҳақда РФ Владимир Путин МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

«Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги гуманитар алоқаларни яна мустаҳкамлаш учун 2017 йилни МДҲда Оила йили деб эълон қилиниши ёрдам беради деб ўйлайман», - дея таъкидлади Россия президенти.

Путиннинг сўзларига кўра, йилларнинг тематик ном остида ўтказиш амалиёти ижобий самара берди. Россия раҳбари мисол сифатида 2016 йилнинг Таълим йили бўлишини эслатиб ўтди.

Умуман олганда, гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашни, Путин, МДҲнинг анъанавий устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлаб ўтди.

«Ёрқин лойиҳалардан бири сифатида «Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг маданий пойтахти» дастурини кўрсатиш мумкин. Бу халқларимизнинг анъаналари билан танишиш ва туризмни ривожлантириш учун хизмат қилади», деди РФ етакчиси.

Путин бу йилги «Маданий пойтахт» сифатида Тожикистоннинг Кўлоб ва Россиянинг Воронеж шаҳарлари эканини эслата туриб, 2016 йилда Туркманистоннинг Тошҳовуз шаҳри 2016 йилги маданий пойтахт бўлиши қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди.

Top