18:01 / 16.10.2015
4312

Россия штаби: Эрон, Ироқ ва Сурия ИШИД билан кураш режаларини Россия билан мувофиқлаштиради

Россия бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғи Андрей Картаполов Эрон, Ироқ ва Сурия ҳарбий ҳаво кучлари ИШИД жангариларига қарши ўтказиладиган ҳарбий операцияларни Россия билан мувофиқлаштириб амалга оширишини таъкидлади. Бу ҳақда у “Комсомольская правда” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Улар вазифаларни ўзларининг режаларига мувофиқ амалга оширишади”, - қўшимча қилди у.
Шунингдек, Картаполов жангарилар шунчаки каллакесарлар эмас, балки жанг қилишга ўрганган тажрибали қуролли шахслар эканлигини таъкидлаб ўтди.

Top