18:25 / 16.10.2015
3563

Россия Сурияга гуманитар ёрдам самолётларини учирди

Россия ФВВ Сурияга гуманитар ёрдам ортган Ил-76 махсус самолётини жўнатди, деб хабар бермоқда РИА "Новости".
“Бортида гуманитар ёрдам ортган Ил-76 самолёти Россия ҳукумати рухсати билан Сурияга парвоз этди”, — деб маълум қилди Россия ФВВ.
У Латакия вилоятига 20 тоннали гуманитар ёрдам — гўшт, балиқ ва сутли консервалар, шакар, шунингдек, тўшак ва биринчи ёрдамга керак бўладиган буюмлар етказилган.

Маълум қилинишича, самолёт қайтишда Суриядан Россия, МДҲ ва бошқа хориж давлатларининг 80 нафарга яқин фуқаросини олиб қайтади.

Top