23:17 / 16.10.2015
2939

Сильвио Берлускони партия раҳбари сифатида фаол сиёсий фаолиятга қайтишини маълум қилди

Италиянинг собиқ бош вазири, 79 ёшли Сильвио Берлускони ўзининг “Олға, Италия”  партияси раҳбари сифатида фаол сиёсий фаолиятга қайтмоқда. Сиёсатчи партия раҳбари сифатида вилоятлар партия раҳбарлари олдида нутқ сўзлаб, ўзининг бош вазифаларини тасвирлаб берди.

Хусусан, Берлускони партияси 51 фоиз сайловчиларнинг қўллаб-қувватлашига эришиб,  Италиянинг биринчи рақамли партиясига айланиши кераклигини айтди. Собиқ бош вазир ўзининг суд олдидаги муаммолари ҳақида эслатиб, у айбланувчи сифатида кўрилган барча суд жараёнларини “сиёсий” эканлигини айтди. “Исо Масиҳ устидан суд ҳам сиёсий бўлган”, деб киноя билан айтиб ўтди Берлускони.  

Берлускони амалдаги бош вазир Маттео Ренцини танқид қилиб, “доимо менга тақлид қилишга ҳаракат қилади, бироқ энг ёмон вариантда”, деб кесатиб қўйди.

Top