14:38 / 16.10.2015
3276

Тожикистон тоғларида Россия ҳарбийларининг аксилтеррор машқлари ўтказилди

Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида Россиянинг 201-ҳарбий базаси ҳарбий хизматчиларининг халқаро террорчиликка қаршилик кўрсатиш бўйича ўқувлари ўтказилди.

Бу ҳақда ҳарбий бўлинма қўмондонлиги штаби ходимлари хабар берди. “Аксилтеррор машғулоти Душанбедан 25 км жанубда жойлашган Лаур ҳарбий полигонида ўтди”, - уларнинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Сценарийга кўра, диверсантлар гуруҳи аҳолижойни эгаллаб, бу ерда қўмондонлик штабини ташкил қилади ва Тожикистон ҳудудига киришга уринади. Ҳарбийлар уларнинг бу хатти-ҳаракатларини тўхтатиши талаб қилинди.

Top