15:04 / 17.10.2015
3516

Москва черковига қатновчи шахс шамлар ва брошюралар сохта пул тўлагани аниқланди

Москвада полицияси черковга келиб, бу ердаги шам ва брошюралар ҳақини 5 минг рубль номиналли сохта купюраларда тўлаган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 66 ёшли эркак МДҲ давлатларидан бирининг фуқароси бўлган. У қайси республика фуқароси эканлиги айтилмаяпти. 29 сентябрдан 13 октябргача у 7та қалбаки купюрани ишлатишга улгурди.

Top