01:49 / 17.10.2015
4624

Обама: Исроил тартибни қўллаб-қувватлаш ва ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга

Исроил ва Фаластин давлати зўравонликнинг янада авж олмаслиги учун тилларига эрк бермасликлари керак, деб АҚШ президенти Барак Обама Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе билан музокаралардан кейин айтиб ўтди.

Обама, шунингдек, Исроил тартибни қўллаб-қувватлаш ва ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, деб айтди.

Обаманинг фикрича, исроилликлар ҳам, фаластинликлар ҳам “зўравонлик оловининг авж олишига олиб келиши мумкин бўлган ўзаро баландпарвоз нутқлардан ўзларини тийишлари керак. “Учта дин вакилларининг “ёнма-ён туриб” муқаддас жойларда ибодат қилишларига имкон берувчи мавжуд ҳолат ҳурмат қилиниши керак”, деб таъкидлаб ўтди Обама.

Top