08:19 / 17.10.2015
5627

Рамзон Қодиров дала қўмондони аш-Шишаний йўқ қилингани ҳақидаги маълумотларни тасдиқламади

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров “Аҳрор аш-Шом” террорчилик гуруҳи етакчиси, чеченистонлик Абу Бакр Аш-Шишанийнинг йўқ қилингани ҳақида тасдиқланган маълумотга эга эмаслигини айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди. 

“Мен янгиликларда Абу Бакр аш-Шишаний ўлдирилганини кўрмоқдаман, бироқ буни тасдиқловчи маълумот ҳозирча йўқ”, деб айтди Қодиров.  

Қодировнинг айтишича, агар террорчининг ўлгани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмаса ҳам, у яқин орада йўқ қилинади. 

“У ва унга ўхшаган кимсалар йўқ қилинади, чунки улар ҳеч қандай айби йўқ одамларнинг ўлдирилишига, вайронагарчиликларга, ночорликка олиб келувчи йўлни танлаган”, деб таъкидлаб ўтди Чеченистон раҳбари.

Аввалроқ чеченистонлик террорчи Абу Бакр аш-Шишаний Россиянинг Суриядаги авиазарбалари натижасида йўқ қилингани маълум қилинганди

Top