16:07 / 17.10.2015
3079

Туркия қирғоқлари яқинида 12 қочқин чўкиб кетди

Эгей денгизида, Туркиянинг Чаноққалъа вилоятида, Айважиқ шаҳри қирғоқларида муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Posta нашри.

Қайиқ ичида жами 50 киши бор эди. Улар Грециянинг Лесбос оролига яқинлашаётган эди. Ҳалокатга учраган муҳожирлар томонидан чақирилган қирғоқ қоровули ходимлари 25 нафар одамни қутқаришга улгурди.

Top