16:49 / 17.10.2015
4196

Туркия самолётлари берган ҳаво зарбалари туфайли КИПнинг 11 нафар вакили ҳалок бўлди

Бугун, 17 октябрь куни Туркия ҳаво ҳарбий кучларига тегишли самолётлар томонидан Курдистон ишчилар партияси вакиллари жойлашган нуқталарга ҳаво зарбаларини йўллади.

Рейтер нашри хабарига кўра, бугунги ҳужумлар натижасида курдлар партиясининг 11 нафар вакили ўлдирилган.

Шунингдек, Туркия жануби-шарқидаги Ҳаккари вилоятида, Ироқ ва Эрон билан чегара яқинида курдларга тегишли қурол омборхоналари йўқ қилинган.

Бундан аввалроқ, Туркияда фаолияти тақиқланган Курдистон ишчи партияси ноябрдаги сайловларгача Туркия ҳукумати билан ярашишини эълон қилганди.

Туркия ҳукумати курдларга қарши ҳарбий амалиётлар улар тўла таслим бўлиб, қуролларни топшириши ва ҳудудларни тарк этишидан кейингини тўхтатилишини маълум қилган.

Top