20:02 / 17.10.2015
4407

Замбия президенти мамлакат фуқароларидан миллий валюта ҳақига ибодат қилишни сўради

Замбия президенти мамлакат аҳолисидан 18 октябрда мамлакатдаги энг асосий миллий байрам нишонланадиган кун миллий валюта ҳақига ибодат қилишни сўради.

Йил бошидан бери квачи (Замбия валютаси) долларга нисбатан 45 фоизга қадрсизланиб кетди ва бу 155 та дунё валютаси орасида рекорд кўрсаткич бўлди. Миллий валюта курсининг пасайиши мамлакатнинг асосий экспортини ташкил қилувчи мис нархининг 20 фоизга арзонлашгани билан боғланмоқда.

Top