12:59 / 18.10.2015
6557

Алло, Бухоро! Фуқаро интерактив хизмат орқали юборган сўровга 20 кун жавоб ололмади

Ижтимоий тармоқлардан бирининг фойдаланувчиси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат йўллаб, 20 кун жавоб ололмаганини маълум қилди.
“Ягона Интерактив давлат хизматлари порталига кўчамиздаги 3 ойдан бери ишламаётган светофорни тузатиб қўйиш ҳақида илтимоснома жўнатгандим, - деб ёзади у Фейсбук саҳифасида. – 23 сентябрда мурожаатим қабул қилинган. ИИВга эса 1 октябрда жўнатилган. Орадан 5 кун ўтди. Асосий кунлари дам олиш кунларига тўғри келди. Тушунаман. Яна 1 ҳафта кутайчи, қайси ташкилотга хатим жўнатилгани ҳақида хабар келиб қолар”.
Бу сўзларга изоҳ қолдирган фойдаланувчилар муаммони тезроқ ҳал қилиш учун тўғридан-тўғри масъул ташкилотларга мурожаат йўллаш зарурлигини айтиб ўтишди.

Сурат: Даракчи газетасидан скриншот. 42 сон 15.10.2015й.

Top