10:36 / 18.10.2015
5579

Ҳамид Карзай: хорижий қўшинларнинг Афғонистонда туриши террорчиликнинг кучайишига олиб келди

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай мамлакатда хорижий қўшинларнинг бўлиши фақатгина террорчиликни кучайтирганлигини таъкидлади.
АҚШ президенти Барак Обама яқинда ўз қўшинларини Афғонистонда 2016 йилдан кейинга ҳам қолдириши мумкинлигини айтиб ўтди. 2016 йил охирига қадар бу ерда 9.8 минг ҳарбий қолади, кейинчалик контингент миқдори 5.5 минг кишига қисқартирилади.
“Афғонистон халқи 14 йил муқаддам террорчиликнинг йўқ қилиниши ва минтақада тинчлик ўрнатилишига умид қилиб хорижлик аскарларни киритишга рози бўлди. Аммо уларнинг бу ерда туриши нафақат террорчиликни йўқ қилмади, балки унинг кучайишига олиб келди”, - деди Карзай Khaama Press агентлигига берган интервьюсида.

Top