23:32 / 18.10.2015
3701

Жазоирдаги завод портлаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Жазоирнинг Айн-Дельфа шаҳрида жойлашган портловчи моддалар миллий бошқармасига қарашли бўлган заводнинг портлаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Algerie Press Service.

Воқеа ёнувчи арқонлар тайёрланадиган устахонада юз берган. Портлаш бир неча километр радиусда эшитилган.
Айни вақтда у ерда мамлакат миллий мудофаа хизмати ходимлари иш олиб бормоқда.
Портлаш сабаблари ўрганилмоқда. Текширув ишлари бошланган.

Top