21:58 / 18.10.2015
17442

KUN.UZ дайжести: Ҳафтанинг энг қизиқарли янгиликлари (12-18 октябрь)

Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (12-18 октябрь) рўй берган энг қизиқарли янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Самарқандда электр қуввати йўқлигида йўл назоратини амалга ошириши усули топилди>>

Самарқандда электр қуввати йўқлигида йўл назоратини амалга ошириши усули топилди.

Жаҳон чемпионатидаги энг ғаройиб соқол ва мўйлаблар>>

Австриянинг Леоганг шаҳарчасида Соқол ва мўйлаблар бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ерда дунёдаги энг ғаройиб, ҳайратланарли соқол ва мўйлабларни кўриш мумкин эди.

Актёр Акбархўжа Расуловнинг тўйида Алишер Узоқовни кўришди>>

Кун.уз манбаси ўзбекистонлик таниқли ёш актёр Акбархўжа Расуловнинг уйланаётгани ҳақида хабар қилди.

Шаолин роҳиби 10 сония давомида бир бармоғига таяниб турди>>

Хитой шимолида шаолин роҳиби Ши Лилианг яна бир марта инсон танаси қудратини намойиш этди. У одам боласи битта бармоғига таянган ҳолда 10 сония тура олишини кўрсатиб берган.

АҚШлик фермер 893 кг оғирликдаги улкан қовоқ етиштириб, 12 минг доллар ютиб олди>>

АҚШда ҳар йили ўтказиладиган танловда энг йирик қовоқ аниқланди. Бу танловда Орегон штатидан келган фермер ғолиб бўлди, у етиштирган маҳсулот вазни 893,1 кг тош босди ва унга 12 минг доллар миқдоридаги мукофот берилди.

Виталий Кличко “сосиска” эмаслигини исботлади>>

Собиқ боксчи, Киев шаҳри ҳокими Виталий Кличко “сосиска” эмаслигини исботлади, деб хабар беради РИА “Новости-Украина” агентлиги.

«Формула-1» пойгачиси Льюис Ҳэмилтон Путинга қарата шампан виноси сепди>>

Буюк британиялик автопойгачи Льюис Ҳэмилтон Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган «Формула-1» пойгаларининг навбатдаги босқичидаги ғалабадан кейинги тақдирлаш маросимида шампан виноси кўпикларини Россия президенти Владимир Путинга қарата сепди, деб ёзади spletnik.ru интернет-нашри. 

Америкалик жуфтлик Чикагодаги югуриш марафони давомида турмуш қуришди>>

Америкалик аёл Стефани Рейнхарт шаҳар кенгаши биносида турмуш қуришни истаганди. Унинг эри Марк Йокель эса оиласи ва дўстлари билан улкан тадбир орқали ўз тўйини ўтказишни хоҳлаганди. Натижада жуфтлик Чикагодаги марафон вақтида ўз тўйларини ўтказишга қарор қилишди. Бу ҳақда Chicago Tribune нашри хабар тарқатмоқда.

Дубай шаҳзодаси яна бир марта ов қилиш учун Ўзбекистонга келди (фото)>>

11 октябрь куни Дубай амирлиги тахтининг валиаҳди бўлмиш шаҳзода Ҳамдан бин Муҳаммад ал Мактум Ўзбекистонга келган.

99,99 фоизи ҳаводан иборат энг енгил металл яратилди>>

Boeing компанияси дунёда энг енгил металл яратилганлигини намойиш қилувчи видеони тарқатди. Металлга микролаттис дея ном беришди. У 99,99 фоиз ҳаводан иборат. Шунчалик енгиллигидан уни қоқигулнинг пари устига қўйса ҳам бўлади! Янги металлни самолётсозлик, машинасозлик ва бошқа соҳаларда қўллаш мумкин.

Фотограф бир-биримизга қанчалар узоқ эканимизни кўрсатиш учун суратлардаги телефонларни ўчириб чиқди>>

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида яшовчи фотограф Эрик Пикерсжил инсонларнинг мобиль ускуналарга қанчалик ружу қўйгани муаммосига эътибор қаратди.

Месси исми ёзилган футболкалар дунё бўйлаб энг харидоргирлиги маълум бўлди>>

2015 йилнинг 1 июлидан 30 сентябрига қадар «Барселона» жамоасининг аргентиналик футболчиси Лионель Мессининг футболкалари энг кўп миқдорда сотилган.

Британиялик 81 см. бўйли қиз ўзидан икки баравар баланд йигитга турмушга чиқди>>

Британиянинг Хинкли шаҳрида яшовчи, бўйи 81 см. ли қиз 185 см. бўйга эга йигитга турмушга чиқди, деб ёзмоқда The Daily Mail.

Фарғонада октябрь ойида биринчи марта гилос унди>>

Фарғона водийсининг Ўзбекистон қисмида гилос униб чиққани қайд қилинди. Октябрь ойи учун бу кутилмаган ҳолат бўлди.

Нью-Йоркдаги беш юлдузи меҳмонхона кунига икки доллар эвазига хоналар бермоқда>>

Нью-Йоркнинг Таймс-Скверида жойлашган Knickerbocker беш юлдузли меҳмонханасида икки доллар эвазига бир кун яшаш мумкин. Бу ҳақда меҳмонхона сайтида маълум қилинган.

Ёзда ўзининг касодга учраганини маълум қилган 50 Cent доллар тахламлари билан фотосессия уюштирди>>

14 октябрь куни 50 Cent Инстаграмдаги саҳифасига ўзининг кўплаб нақд пул тахламларига "кўмилган" ҳолатлари акс этган суратларини жойлаштирди. 

Левандовски Гиннесс рекордлари китобига киритилди>>

Мюнхеннинг "Бавария" клубининг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски энг қисқа вақт оралиғида - яъни бир ўйинда уч, тўрт ва бешта гол урган ўйинчи сифатида Гиннесс рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда Германиядаги Bild нашри хабар тарқатди.

Даниядаги ҳайвонот боғида шерни болалар кўз ўнгида тилкалашди>>

Даниянинг Оденсе шаҳридаги ҳайвонот боғида куппа кундузи шер мурдасини сўйиб, бўлакларга ажратишди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берган.

Нобель мукофоти-2015: совриндорлар портретига чизгилар>>

Нобель ташкилий қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил мукофот учун 327 киши тақдим этилган бўлиб, улар орасида 57 нафари илк бора саралашда иштирок этмоқда.

National Geographic Ўзбекистоннинг тоғ манзараларини эълон қилди>>

Ўзбекистонлик фотограф Евгений Дирипаскин томонидан тасвирга олинган фотосуратларда Чимён тоғлари ва тунги осмон манзараларини кўриш мумкин.

АҚШ қамоқхоналарида чўчқа гўшти тақиқланди>>

Барака Обама (Barak Obama) маъмурияти мамлакат қамоқхоналари менюсидан чўчқа гўштини олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилди деб ёзади muxlis.uz сайти.

Назарбоев у билан селфи тушмоқчи бўлган миллиардерни четга суриб ташлади>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши чоғида қозоғистонлик миллиардер ва дипломат Бўлат Ўтемуратовни ноқулай вазиятга солиб қўйди.

Хитой доллар миллиардерлари сони бўйича биринчи марта АҚШдан ўтиб кетди>>

Охирги йил ичида Хитойда доллар миллиардерлари сони 242 нафарга кўпайди – энди бу давлатда 1 млрд доллардан кўпроқ маблағга эга бўлган 596 нафар одам яшамоқда. Хитой ушбу кўрсаткич эвазига биринчи марта АҚШдан ўтиб кетди. 

The Mirror ўқувчиларининг 31 фоизи ўзбекистонлик йигитнинг романтик танловини олқишлашди>>

Буюк Британиядаги The Mirror нашрида ўзбекистонлик ошиқ йигитнинг ўз севгилисига дил изҳори қилиш учун минглаб гул сотиб олгани ҳақида хабар нашр қилинди.

Америкалик рассом 500 мингта Lego доначаларидан “Бэтмобиль” қурди>>

Таниқли америкалик рассом Натан Савайя Lego ўйинининг 500 мингта доначасидан Бэтмен автомобили – “Бэтмобил”нинг катта ўлчамдаги нусхасини ясади. 

Саакашвили: божхона таълими – профессионал тамагирлар таълими>>

Одесса ҳокими Михаил Саакашвили ёрдамчиси, 26 ёшли Юлия Марушевскаянинг вилоят божхонасига раҳбар этиб тайинланганлигига муносабат билдирди.

Шри-Ланка полицияси қизи қафасда тутган эркакни қутқарди>>

Шри-Ланка полицияси қизи қафасда тутган эркакни қутқарди. Бу ҳақда Emirates247.com нашри хабар берди.

Skype энди WhatsAppда?!>>

Айни пайтда WhatsApp, Google Hangouts ва бошқа мессенжерлар фойдаланувчилари Skype га тўғридан-тўғри боғланишлари мумкин. Ҳозирча бундай имконият мессенжернинг АҚШлик фойдаланувчилари учун амалда, холос. Кейинроқ бошқа мамлакатларга ҳам жорий қилинади, дейди мутасаддилар.

Фото: “Нафас олувчи” осмонўпар>>

PNC молиявий компанияси Питтсбург марказида электр қувватисиз вентилация қилувчи 33 қаватли бино қурди. Бу ҳақда Fast Company маълум қилмоқда.

Обаманинг хитойлик қиёфадоши бир чиқиши учун 1.5 минг доллар ҳақ олмоқда>>

АҚШ президенти Барак Обамага жуда ўхшайдиган актёр Сяо Цзиго ўн дақиқалик чиқиши учун 1.5 минг доллар гонорар олади. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.

Airbus Лондондан Нью-Йоркка бир соатда етиб оладиган самолётни патентлаштирди>>

Airbus компанияси Лондондан Нью-Йоркка бир соатда етиб оладиган самолётни патентлаштирди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.  

Британиялик аукционда сотиб олган танки деб янги уйга кўчиб ўтди>>

Буюк Британиянинг Бристоль шаҳрида яшовчи Жеф Вулмер исмли эркак онлай-аукционда CVRT “Скорпион” танкини сотиб олгандан кейин уни жойлаштириш учун янги уйга кўчиб ўтишга мажбур бўлди, чунки унинг аввалги уйида уни қўйишга етарлича жой бўлмаган. 

Top