18:30 / 18.10.2015
4067

Парижда махсус операция чоғида 7 тонна гашиш топилди

Франция полицияси Парижда ўтказилган текширув чоғида 7 тоннадан ортиқ гашиш топди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ хабар берди.

Охирги йил ичида бу мамлакатда топилган энг катта гашиш партияси бўлди. Бундан ташқари, бу пойтахтда ушланган энг катта партия бўлди.

Айтилишича, гиёҳванд модда Сена дарёсининг ўнг қирғоғидаги XVI округда турган учта минивэн ичидан топилган.

Top