11:05 / 18.10.2015
5008

Қутқарувчилар Петербургдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари омборидаги ёнғин 15 соатдан буён ўчира олишмаяпти

Санкт-Петербург шаҳрининг шимолий қисмида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари омборидаги ёнғинни ўчиришга йўлланган қутқарувчилар гуруҳ 15 соатдан буён воқеа жойида ишламоқда, бу ҳақда ФВВ Шимоли-Ғарбий минтақавий маркази матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғиннинг умумий майдони 10 минг кв км ни ташкил қилди. Уни ўчириш учун вертолётларда 10 марта жами 30 тонна сув тўкилди.
Ёнғиндан азият чекканлар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Top