09:46 / 18.10.2015
4136

Яманда коалициянинг янглиш зарбаси туфайли 30 нафар иттифоқчи ҳалок бўлди

Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция самолётлари Яманнинг Тоиз вилоятидаги ҳарбий қароргоҳга хатолик туфайли зарбалар берди. Reuters агентлигининг маълум қилишича, базада коалициянинг иттифоқчилари жойлашган эди.
Бунинг оқибатида 30 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди.
Бу борада расмий изоҳлар ҳозирча берилмади.

Top