17:42 / 19.10.2015
4137

Австралиянинг собиқ бош вазири ўзининг собиқ офисини остин-устун қилди

Австралиянинг собиқ бош вазири Тони Эббот ўз тарафдорлари билан ўзининг собиқ иш жойига маст ҳолда бостириб кирган ва бу ерда тўполон кўтарган. Бу ҳақда Times газетаси хабар ёзган.

Австралия парламенти аъзоси бўлган амалдорнинг айтишича, хонани тозалаш учун келган фаррош хонадаги мармар столни синдирилган аҳволда кўришган.

Хабарда айтилишича, бу жараёнда Эбботнинг ёнида унинг ҳукумати таркибида бўлган бир неча вазирлдар ҳам келишган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Эбботт Либерал партия ичидаги етакчилик борасидаги баҳсларда рақиби Малкольм Тёрнбуллга ютқазиб қўйган ва лавозимини тарк этганди.

Top