09:15 / 19.10.2015
4259

Эрон Ғарбни Сурия масаласида реалликни тан олишга чақирди

Ғарб Сурия ихтилофини бартараф қилишда реалликни кўра билиши ва тан олиши лозим. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Европа ташқи сиёсий хизмати бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Хельга Шмид билан бўлган учрашувда айтиб ўтди.

Шу билан бирга, ҳар иккала томон ҳам Суриянинг суверенитетини ва бирлигини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, муҳожирларни ўз юртларига қайтариш учун кўрилиши зарур бўлган чоралар муҳокама қилинди.

Top