19:05 / 19.10.2015
6510

Independent: McDonald's охирги кунларини яшамоқда

McDonald's тез овқатланиш ресторанлари тармоғи айни пайтда чуқур тушкунлик аҳволидадир, деб ёзади The Independent нашри.

Иқтисодий тушишнинг олдини олиш мақсадида ресторанлар мижозларга нонуштани бутун кун давомида буюртма қилиш, менюда мустақил тарзда янги позициялар белгилаш, буюртмаларни рақамли киоскалар орқали расмийлаштириш имкониятини яратиб беришди.

Таҳлилчи Марк Калиновскининг сўзларига қараганда, янги ташаббуслар, аксинча, раҳбарият учун бошоғриққа айланган. Бунинг оқибатида ходимлар ишга кўмилиб қолган. Бундан ташқари, асосий бозор ҳисобланган АҚШда савдо тушиб кетиши кузатилмоқда.

Тармоқнинг 229 ресторанни қамраб олувчи 29 франшизасида ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, муассасаларнинг эгалари яқин ярим йил ичидаги истиқболларини 5 баллдан 1.69 баллга баҳолаган.

Top