20:21 / 19.10.2015
3471

Жанубий Корея президенти ҳукуматда баъзи ўзгартиришлар амалга оширди

Жанубий Корея президенти Пак Ки Хе 19 октябрда мамлакат ҳукуматида баъзи ўзгартиришлар амалга оширди: ўз лавозимидан 2 нафар вазир, 6 нафар вазир ўринбосари ва президентнинг хорижий ишлар бўйича бош котиби кетди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Хусусан Корея давлат ҳудудлари, инфратузилма ва транспорт вазири, Денгиз ва балиқчилик вазири ўзгартирилди.

Аввалроқ Жанубий Корея президенти бош котиби Чу Чхоль Ги АҚШнинг Сеулга KF-X қирувчи самолёт ишлаб чиқариш учун муҳим технологияларни беришдан бош тортиши сабабли жамоатчилик норозилиги ошаётгани туфайли бир ой аввал истеъфога чиқиш ҳақида ариза берган эди. Пак Кин Хе Вашингтонга ташрифи пайтида АҚШнинг бу қарорини ўзгартиришига кўндиришга ҳаракат қилди, бироқ бу уринишлар муваффақиятсиз якунланди.

Бош котиб ўрнини аввал президент маъмуриятида миллий мудофаа масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари мажбуриятларини бажарган Ким Гю Хён эгаллайдиган бўлди.

Top