15:03 / 19.10.2015
8321

Олимлар сутли чойнинг организмга зарарли эканини аниқлашди

Кутилмаганда сут солинган чой организмга салбий таъсир кўрсатиши аниқланди, шу сабабдан айниқса аёллар ундан ўзларини тийишлари лозим.

Америка Қўшма Штатлари олимлари чой ва сут таркибидаги фойдали моддалар улар аралаштирилганда ўзаро бирикиб, организм ўзлаштириши қийин бўлган бирикмаларга айланишини исботлашди, дея хабар бермоқда argumenti.ru.

Олимларнинг фикрича, сут ва чойни алоҳида вақтларда истеъмол қилиш лозим, шунда вужудимиз учун зарур витамин ва минераллар кўпроқ ўзлаштирилади.

Дунё олимлари бир овоздан ҳар икки маҳсулотнинг фойдали жиҳатлари бисёр эканини тасдиқлашган. Айниқса, турли саратон касалликларининг олдини олиш, озишда чой ва сутнинг ўрни беқиёс.

Top