15:39 / 19.10.2015
6973

Ўзбекистон – аҳоли жон бошига пилла етиштириш бўйича дунёда биринчи

Ўзбекистон тут дарахти барглари билан озиқланадиган ипак қуртидан пилла етиштиришнинг аҳоли жон бўшича тақсим қилиниши бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Умумий ишлаб чиқариладиган хом ашё миқдори бўйича эса Хитой ва Ҳиндистондан кейинги ўринни эгаллайди. Бу ҳақда 15-16 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган XI Ўзбекистон халқаро пахта ва текстил ярмаркаси вақтида эълон қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, 2015 йилда Ўзбекистонда пилла етиштириш ҳажми 26 минг тоннадан ошган.

“Ўзбекенгилсаноат” АК хабарига кўра, бугунги кунда мамлакатимизда 36та муассаса пилла хом ашёсини қайта ишлаш соҳасида фаолият кўрсатмоқда.

Уларнинг ишлаб чиқариш қуввати бир йилда 2000 тонна ипак хом ашёси, 200 тонна йигирилган ипак толаси, 1 млн метр узунликдаги мато ва 1000 квадрат метр гиламни ташкил этади.

2015 йилда яна 4та ипакчилик корхонаси иш бошлаш режалаштирилган бўлиб, ушбу мақсадлар учун 7 млн доллар ажратилади. Натижада ипак матосини тўқиш ҳажми йилига 3,4 млн погон метрга етказилади.

Top