10:53 / 19.10.2015
3700

Қуддусда яҳудийлар квартали араблардан ҳимояланиш учун деворлар билан ўраб олинади

18 октябрь куни Исроил полицияси Шарқий Қуддусда яшовчи яҳудийлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги деворлар қуришни бошлади. AFP агентлиги хабарига кўра, бу девор яҳудийлар яшайдиган Армон Ханацив кварталини арабларнинг Жабаль Мукабар кварталидан келадиган хавфни тўсиб туради.

Маълум қилинишича, бу деворнинг узунлиги 300 метрни ташкил қилади.

18 октябрь куни ўрнатилиши бошланган бу девор баландлиги 2,5 м, эни 2 м бўлган тошбетонлардан тикланади.

Кейинги кунларда бу ҳудудга қўшни кварталларда тошлар, шишалар ҳамда ёнувчи моддалар отилмоқда.

Ўтган ҳафтада Жабаль Мубакарда яшовчилар томонидан 3 марта исроилликларга ҳамла қилинган. Полиция уларни отиб ўлдиришга мажбур бўлган.

Октябрь ойининг бошидан бери араблар томонидан 30 мартадан ортиқ кичик терактлар содир этилиб, 7 нафар исроиллик ҳалок бўлди. Фаластинликлардан эса 40 нафардан ортиқ киши ўлдирилган.

Top