18:17 / 19.10.2015
3809

Россия самолётлари “Жабҳат ан-Нусра”нинг қўмондонлик пунктини йўқ қилди

Россия авиагуруҳи бомбардимончилари Суриянинг Идлиб вилоятидаги ҳужумлар чоғида “Жабҳат ан-Нусра” ташкилотининг қўмондонлик пунктини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

“Идлиб вилоятидаги ал-Ас туманидаги ҳаво тадбири чоғида Россия учувчисиз воситалари “Жабҳат ан-Нусра” гуруҳи отрядларининг яширин қўмондонлик пунктини аниқлади. Авиабомба қўлланиши натижасида террорчилар пункти ва унинг яқинида жойлашган, ЗУ-23 зенит ускуналари билан жиҳозланган иккита юк автомобили йўқ қилинди”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Top