18:57 / 19.10.2015
5661

Россия самолётлари бир кун ичида ИШИДнинг 49 объектини йўқ қилди

Бир сутка ичида Россия авиагуруҳи бомбардимончилари Сурияда ИШИДнинг 49 объектини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

“Ҳмаймим авиабазасидан 33 ҳарбий парвоз амалга оширилиб, Ҳалаб, Дамашқ, Идлиб, Латақия ва Хама вилоятларидаги жами 49 объект йўқ қилинди”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Top