15:21 / 19.10.2015
4607

Самарқандда тўйларни видеога лицензиясиз туширишга барҳам бериш масаласи муҳокама этилди

Самарқанд шаҳридаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида киновидео фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди.

Унда жорий йилнинг 20 августида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги «Самарқандкино» вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Фармон Розиқов мазкур қонун орқали киновидео фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига яратилган қулайликлар хусусида сўз юритди.

Янги қонунга кўра киновидео фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлиш учун барча ҳужжатларни «Ўзбеккино» агентлигига электрон тарзда юбориш, ҳатто лицензияни ҳам электрон тарзда олиши мумкин.

Шунингдек, тадбирда махсус лицензияга эга бўлмаган ҳолда тўй-томошалар ва бошқа маросимларни видео тасвирга тушириш ҳолатларига барҳам бериш масаласи муҳокама этилди. Бу борада камчиликларга йўл қўяётган студиялар раҳбарларига тавсиялар берилди.

Top