Шу йилнинг 18 октябридан Тожикистоннинг чекка туманларида электр қувватини истеъмол қилишга маълум чекловлар жорий қилинди. Бу ҳақда News.tj сайти хабар бермоқда.
“Барқи тожик” корхонаси матбуот котиби Нозир Ёдгорийнинг сўзларига қараганда, қишлоқ ҳудудларидаги чекловлар Норак сув омбори сувини тежаш учун жорий қилинган.
У айни кунларда қишлоқларга электр қуввати маълум миқдорда узатилаётганини, бу миқдорни эса маҳаллий электр тармоқлари вакиллари белгилаб беришини таъкидлади.