19:14 / 19.10.2015
5647

Япония Мудофаа вазирлиги: қирувчи самолётлар Россия самолётларининг йўлини кесиш учун ярим йилда 108 марта ҳавога кўтарилди

Япония мудофаа ҳаво кучлари қирувчи самолётлари жорий йилнинг апрелидан сентябригача бўлган муддат ичида Россия самолётларининг йўлини кесиш учун учун 108 марта ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда Япониянинг Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, шу давр ичида япон самолётлари Хитой самолётларига қарши 231 марта ҳавога кўтарилди. Умумий ҳисобда 2015 йилнинг биринчи молиявий ярмида (1 апрелдан 31 сентябргача) Япония мудофаа ҳаво кучлари 343 та парвоз амалга ошириб, булардан 339 таси Россия ва Хитой самолётлари туфайли амалга оширилган. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даври ичида япон самолётлари ҳавога 190 марта кўпроқ кўтарилган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги аввал бир неча бор Россия ҳарбий самолётларининг нейтрал сувлар устидан барча парвозлари ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг халқаро қоидаларига қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилишини таъкидлаб ўтган.

Top