09:53 / 20.10.2015
5312

АҚШлик боксчи Рой Жонс ўзининг америкалик рақибига қарши Россия байроқлари остида рингга тушади

Яқинда Россия фуқаролигини олган америкалик машҳур боксчи Рой Жонс ўзининг АҚШлик ҳамюрти Антонио Тарвер билан 12 декабрда WBA Super унвони учун бокс жанги ўтказади.

Жонс Россия байроғи остида рингга тушишга қарор қилди. Бу ҳақда унинг промоутери Владимир Хрюнов маълум қилди.

“Бу шундай жангки, Рой ҳаттоки гонорари миқдорини ҳам муҳокама қилмади. Чунки бу унинг учун 5-вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бўлади ва шундай “final chapter” деган нарса борки, бу ҳали ҳаётингда қилмаган нарсани англатади. Ва Рой буни қилмоқчи”, деб айтди Хрюнов.

WBA Super унвони учун биринчи оғир вазн тоифасидаги жанг Москвада, “Динамо” марказий стадиони – “ВТБ Арена”нинг “Афсоналар боғи”да бўлиб ўтади. Боксчилар бунгача уч маротаба рингда учрашишган. Иккита жангни Тарвер, бир жангни Жонс ютган ва Жонсда умумий ҳисобни тенглаштиришга имкон бўлади. Хрюновнинг айтишича, жанг мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Top