11:24 / 20.10.2015
3267

Ҳиндистон шимолида йўловчи билан лиқ тўла автобус жарликка қулаб тушди, 30 киши тирик қолди

Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатларини боғловчи тоғ йўлида йўловчи автобуси жарликка қулаб тушди. Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, ҳодисадан энг камида 14 киши ҳалок бўлди, 30 нафардан зиёд йўловчи жиддий жароҳат олди.
Дастлабки маълумотларга кўра, одамлар билан лиқ тўла транспорт воситаси ҳайдовчиси йўлнинг мураккаб участкасида бошқарувни йўқотиб қўйган. Удхампур округидаги Гходри қишлоғи яқинида рўй берган авария жойига қутқарувчилар ва шифокорлар етиб келишган. Жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар мураккаб шароитда эвакуация қилинмоқда.
Полиция расмий вакилининг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар сони бир қисм йўловчилар ҳамон автобус ичида қолиб кетаётгани сабабли янада ортиши мумкин.

Top