08:21 / 20.10.2015
2695

iOS ОСда фойдаланувчилар шахсий маълумотини яширган 256та мобил илова аниқланди

Тадқиқотчилари App Store`да махфийлик сиёсатини бузган 250дан зиёд мобил илова мавжудлигини аниқлашди, дея хабар бермоқда Arstechnica.
SourceDNA тадқиқотчилик компанияси фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини тўплайдиган 256та мобил иловани аниқлашди, шу пайтгача тахминан 1 млн киши мазкур иловаларни ўз iPhone смартфонларига юклаб олишган. Ушбу рўйхатдаги иловаларни ишлаб чиққан дастурчилар шахсий маълумотларни фақатгина дастурий таъминот яратувчиларига юборадиган қилишгани айтилмоқда.
“Биз биринчи маротаба App Store`да фойдаланувчилар маълумотларининг даҳлсизлиги бузилишига гувоҳ бўлдик”, - деди SourceDNA лойиҳаси асосчиси Нэйт Лоусон. “Бу фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини олиш мумкин бўлган жуда мураккаб воситалардир. Албатта, Apple сингари компаниялар бу каби ҳаракатлар йўлини тўса олади”, - дея қўшимча қилди у. Лоусон зарарли иловалар рўйхатини Apple`га топширганини ҳам қайд этиб ўтди.

Top