23:09 / 20.10.2015
11207

KUN.UZ дайжести: 20 октябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 20 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Adidas автоматик равишда пойафзаллар ишлаб чиқарадиган фабрика очади>>

Спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси 2016 йилда Германияда бутунлай автоматик равишда ишлайдиган фабрика очади, деб маълум қилмоқда Huffington Post.

Ўзбек олимлари толиқиш ҳолатининг олдини олувчи воситани олиш усулини ихтиро қилишди>>

Ўзбекистонда толиқиш ҳолатининг олдини олувчи воситани олиш усули ихтиро қилинди. Мазкур усул Республикаси Фанлар академияси академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари томонидан таклиф этилди. 

Тошкент бозорида бармоқ излари сканерига эга энг арзон смартфон сотилмоқда>>

Хитойнинг UMi компанияси Ўзбекистонда UMi Fair арзон смартфонини сота бошлади. У ишлаб чиқарувчи томонидан дактилоскопик датчикка эга энг арзон смартфон деб тавсифланмоқда.

Фарғонада тўрт эгизак дунёга келди>>

Баҳромжон ва Насибахон Якубовлар оиласида беш ва уч ёшли қизалоқлар тарбияланаётган эди. Энди улар сафига уч нафар ўғил ва яна бир қизалоқ қўшилди.

Тошкентлик йигит “севган” қизининг телефонини ўғирлаб кетди>>

Тошкентлик йигит ўзи бир муддат гаплашиб юрган қизни учрашувга таклиф қилиб, сўнг унинг қимматбаҳо телефонини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълумот берди.

Британ компанияси “ақлли” тобут яратди>>

Буюк Британиядаги Perfect Choice Funerals компанияси дисплей ва карнайга эга “ақлли” тобут концептини намойиш қилди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

АҚШдаги энг узун оёқли қиз>>

Америкалик Холли Берт АҚШдаги энг узун оёли қиз ҳисобланади. The Daily Mail нашрининг хабар беришича, Берт бошида ўзининг бу тузилишидан сабр қилган эди, энди у Генниснинг рекордлари китобига киришга тайёр турибди. 

Мадагаскар аҳолисининг учдан бири “мушукхўрлар” бўлиб чиқди>>

АҚШлик, танзаниялик ва мадагаскарлик олимлар гуруҳи Мадагаскар аҳолисининг учдан бири вақти-вақти билан мушук тановул қилиб туришини аниқлади. Улар бозордан сотиб олинган ўлик мушукларни эмас, балки ўзларининг уйларидаги, совғага олинган ёки ов қилиб тутилган ёввойи мушукларни истеъмол қилишни афзал кўришади.

Ўзбекистонда беш оёқли сигир парвариш қилинмоқда>>

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги хонадонлардан бирида 2014 йилда беш оёқли бузоқ дунёга келган эди. Соғлом ва бақувват ушбу бузоқ айни пайтда хонадон эгалари томонидан парвариш қилинмоқда. Бу ҳақда яйпанлик блогер Исроилжон Тиллабоев kun.uz таҳририятига маълум қилди.

Instagram қаҳрамони: шоир, спортчи, Дубайнинг меросхўр шаҳзодаси>>

Хамдан ибн Муҳаммад аль-Мактум шайх Муҳаммад ибн Рашид аль-Мактумнинг иккинчи ўғли бўлиб, у ижтимоий тармоқлардаги ўзининг ажабтовур суратлари билан дунёга танилиб улгурган. 

DM: Лондон банклари мижозлардан шахсини селфи ёрдамида тасдиқлашни сўрамоқда>>

Бир қатор Лондон банклари мижозлар ўз шахсини тасдиқлаши учун селфи олиши лозим бўлган янги тизимни жорий этмоқда, дея хабар қилди Daily Mail нашри.

Америкалик олимлар сайёрада ҳаётнинг пайдо бўлиши санаси яна 300 млн йилга қадимийлаштиришди>>

Ер сайёрасида ҳаёт илгари тахмин қилинганидан 300 млн йилга олдинроқ пайдо бўлгани эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай хулоса Лос-Анжелесдаги Калифорния университети профессори Марк Харрисон бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи томонидан NBC телеканали эфирида айтиб ўтилди.

NASA: 10 октябрда аниқланган гигант астероид 31 октябрда Ерга максимал даражада яқинлашади>>

АҚШнинг NASA коинот агентлиги ходимлари 2015 йилнинг 10 октябрида қайд қилинган TB145 улкан астероиди Ерга яқинлашган само жисмлари ичида энг каттаси эканини аниқлашди.

Обама рекордчи фазогир Скотт Келли билан боғланиб, уни табриклади>>

АҚШ президенти Барак Обама фазода узоқ вақт давомида қолиш бўйича NASA рекордини ўрнатган америкалик фазогир Скотт Келли билан алоқа боғлаб, уни табриклади. 

Сотувга қўйилган ғаройиб нарсалар>>

“Бозорга ўхшайди асли бу дунё” деганида шоир ҳақ бўлган экан. Одамлар нималарни сотишмайди дейсизБуюмларни сотишга мўлжалланган оддий сайт ҳеч кимнинг хаёлига келмаган нарсалар кимошди савдосига қўйиладиган бозорга айланиб кетди. 2000 йилда кимдир Исландияни, 2005 йилда иккинчи исмга ҳуқуқни, 2010 йилда эса арвоҳни сотмоқчи бўлган. Демак, танишамиз —“eBay”да сотувга қўйилган антиқа нарсалар рўйхати.

Туристлар Иссиқкўлдан йилига 2 минг тонна асал харид қилмоқда>>

Туристлар Иссиқкўлдан йилига 2 минг тонна асал харид қилмоқда. Бу статистик маълумот Қирғизистон телеграф агентлиги томонидан мамлакат асаларичилари иттифоқи президенти Козим Қаракетовга таянган ҳолда келтирилди.

Барак ва Мишель Обама Ашернинг туғилган кунида куйлашди (видео)>>

14 октябрь куни қўшиқчи ва продюсерь Ашернинг 37 ёшли тантанаси бўлиб ўтди.
20 октябрда АҚШ гуманитар миллий тараққиёт фондининг 50 йиллиги муносабати билан Оқ уйга таклиф қилинган Ашер билан биргаликда Барак ва Мишель Обамлар қўшилиб куйлашди. Унда Ашернинг машҳур Happy Birthday To You куйланди.

Euronews телеканалида Самарқанд ҳақида видеорепортаж эфирга узатилиши бошланди>>

Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш мақсадидаги ишлар ривожлантирилмоқда. Бугун, 20 октябрь кунидан Euronews телеканалида "Uzbekistan Life" ахборот дастури доирасида Буюк ипак йўли мероси ва қадимий Самарқанд шаҳри ҳақидаги видеорепортаж эфирга узатилиши бошланди. 

Янги Samsung Galaxy S7 2016 йил январида намойиш қилинади>>

Жанубий кореялик инсайдерлар маълумотларига кўра, Samsung компаниясининг янги Samsung Galaxy S7 смартфонини 2016 йилнинг январь ойида кўриш мумкин бўлади.

iPhone фойдаланувчилари Facebook туфайли телефони қуввати кўп сарфланашини маълум қилишди>>

Ўз iPhone да Facebook иловасидан фойдаланувчилар ана шу илова туфайли телефони қуввати кўп сарф бўлаётганидан шикоят қилишди. Унинг айтишича, илова ўчиқ ҳолатда ҳам кўп қувват сарфлаб юборар экан.

“Юлдузлар жанги” мавзусида бўялган самолёт Япониядан Канадага учди>>

Япониядаги All Nippon Airways (ANA Japan) авиакомпанияси "Юлдузлар жанги" фильмидаги R2-D2 астероиди кўринишида бўялган Boeing 787-9 Dreamliner самолётини парвозга чиқарди.

"Бавария" футболчилари Armani томонидан кийинтирилади>>

Италиядаги модалар уйи Giorgio Armani Германиянинг "Бавария" жамоаси футболчилари учун либос тикади. Томонлар кейинги 3 йил давомида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришишган. Бу ҳақда немисларнинг WWD нашри хабар берган.

АҚШлик боксчи Рой Жонс ўзининг америкалик рақибига қарши Россия байроқлари остида рингга тушади>>

Яқинда Россия фуқаролигини олган америкалик машҳур боксчи Рой Жонс ўзининг АҚШлик ҳамюрти Антонио Тарвер билан 12 декабрда WBA Super унвони учун бокс жанги ўтказади.

Top