15:56 / 20.10.2015
4472

Ўз онасини ўлдирган қозоғистонлик 12 йилга қамалди

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги ихтисослаштирилган туманлараро суди фуқаро В.Ю.Зайцевга нисбатан жиноий ишни кўриб чиқди, дея хабар қилди Казинформ.

Суд ҳукмига кўра, В.Ю.Зайцев оилавий келишмовчилик туфайли ўзининг кекса ёшли онасига пичоқ билан ўқталиб, унга бир неча маротаба тан жароҳати етказган. Олинган тан жароҳати сабабидан унинг онаси воқеа жойида вафот этган.

“Жиноятчи онасининг жасадини қолдириб, воқеа жойидан яширинган. Бундан аввалроқ эса унинг 70 минг тенгеси бўлган тўлов картасини ўғирлаб олган”, - дея хабар қилди суд матбуот хизмати.
Суд ҳукмига биноан, жиноятчи 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Top