21:04 / 20.10.2015
2868

Ўзбекистон ТИВда Франция Миллий ассамблеяси депутатлари билан учрашув ўтказилди

Франция Миллий ассамблеяси депутати, Миллий ассамблеядаги «Франция – Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Филипп Мёне раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 20 октябрь куни вазирлик раҳбари Абдулазиз Комилов Мёне бошлиқ делегацияни қабул қилди.

Парламент вакилларидан иборат нуфузли делегация Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари депутатлари билан ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ва Савдо-саноат палатасида учрашув ва музокаралар ўтказиш учун Тошкент шаҳрига ташриф буюрган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Франция мулоқотининг ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни қонуний қўллаб-қувватлашнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Франция элчиси Жак-Анри Эльс иштирок этди.

Top