13:03 / 20.10.2015
3632

Қирғизистонда изолятордан қочган террорчилардан яна бири йўқ қилинди

Қирғизистон ИИВ ходимлари 12 октябрь куни тергов изоляторидан қочиб кетган террорчилардан яна бирини йўқ қилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати вакили Бақит Сейитов маълум қилган.

"Ўта хавфли жиноятчи Азамат Мусуралиевни ходимларимиз махсус амалиёт чоғида қўлга олишга уриниб кўришди, бунинг иложи бўлмагач, у отиб ўлдирилди. У қуролланган эди", деб маълум қилган котиб.

Унинг аниқлик киритишича, террорчини бартараф этиш амалиёти Чуй вилоятидаги Сокулукск туманида олиб борилган.

"Мусуралиев Қирғизистонда фаолияти ман қилинган “Жайш ул-Маҳдий” ташкилотининг аъзоси эди", деб қайд қилинади хабарда.

16 октябрь куни Қирғизистон полицияси тергов изоляторидан қочиб кетган террорчи Дониёр Қодиралиевни йўқ қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 12 октябрь куни Қуйи Норус Чуй вилояти ҳудудида тўққиз нафар жиноятчилар қочишга уринган, олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида уларнинг беш нафари қўлга олинганди.

15 октябрь куни Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати мамлакат ҳудудида қидирилаётган жиноятчиларни топишда ёрдам берганларга 300 минг сом миқдорида мукофот пули белгилагани хабар қилинганди.

Top