14:36 / 20.10.2015
3000

Унаи Эмери 2015 йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун асосий даъвогар

ФИФА томонидан 2015 йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар маълум қилинди.

Бу борада ўтган мавсумда Испаниянинг "Севилья" жамоаси билан Европа Лигаси турнирида ғолиб бўлган Унаи Эмери асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Ушбу мутахассис кетма-кет 2 мавсум давомида бу турнир ғолиблигини қўлга киритгани унинг мукофотга эга чиқиши учун асос бўлиши айтилмоқда.

Эмери билан яна 9 нафар мураббий бу мукофот учун курашади.

Улар қуйидагилар: Арсен Венгер ("Арсенал", Англия), Массимилиано Аллегри ("Ювентус", Италия), Карло Анчелотти ("Реал", Испания), Лоран Блан (ПСЖ, Франция), Хосеп Гвардиола ("Бавария", Германия), Луис Энрике ("Барселона", Испания), Хорхе Сампаоли (Чили терма жамоаси бош мураббийи), Диего Симеоне ("Атлетико", Испания) ва Жозе Моуриньо ("Челси", Англия).

Энг яхши мураббий номи ҳам "Олтин тўп" соҳиби каби 2016 йилнинг 11 январида маълум қилинади.

Top