01:17 / 20.10.2015
6066

Хитой ижтимоий тармоқлари интернетдан Ким Чен Иннинг кулгили суратларини олиб ташлади

Хитой ижтимоий тармоғи Weibo ва Baidu қидирув тизими Хитой раҳбариятининг Пхеньянга ташрифи юзасидан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг интернетдаги ҳазил фотосуратларини олиб ташлади, деб маълум қилмоқда Mashable.

Хитойнинг Baidu қидирув тизимидан Ким Чен Инни ҳақорат қилувчи “бақалоқ Ким учинчи” сўрови остида чиқадиган 15,7 млн натижадан 12 минги қолди. Weibo кейинчалик бу сўров бўйича натижалар чиқаришни тўхтатди. Шунингдек, Хитой интернет аудиторияси ҳам Шимолий Корея етакчисини ҳақорат қилишни бас қилишни сўраб, Global Times нашрига расмий мурожаатнома билан чиқишди.

Top