03:02 / 21.10.2015
4140

Чемпионлар Лигаси, F гуруҳи: “Арсенал” “Бавария”ни, “Олимпиакос” эса “Динамо” Загребни енгди

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-турида F гуруҳдаги “Арсенал” ва “Бавария” Лондондаги “Эмирейтс-Эшбертон Гроув” стадионида учрашишди. Ўйин 2:0 ҳисобида лондонликлар фойдасига якунланди, тўпларни Оливье Жиру ва Месут Озил ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Чемпионлар Лигаси. F гуруҳ. 3-тур
Арсенал (Лондон, Англия) – Бавария (Мюнхен, Германия) – 2:0
Голлар: Жиру, 77 (1:0); Озил, 90+4 (2:0).

Гуруҳдаги 2-учрашувда “Олимпиакос” меҳмонда “Динамо” Загребни 0:1 ҳисобида минимал устунлик билан мағлуб этди. Ўйиндаги ягона тўпни Браун Идейе киритди.

Динамо З (Загреб, Хорватия) – Олимпиакос (Пирей, Греция) – 0:1
Голлар: Идейе, 79 (0:1).

F гуруҳида 3-турдан кейинги вазият қуйидагича кўриниш олди: 1. “Бавария” — 6 очко; 2. “Олимпиакос” — 6; 3. “Динамо” Загреб — 3; 4. “Арсенал” — 3.

Top