09:00 / 21.10.2015
3334

Елизавета II ва Си Цзиньпин глобал ҳамкорликнинг бошланганини эълон қилдилар

ХХР раиси Си Цзиньпиннинг ташрифи шарафига Букингем саройида ўтказилган тантанали банкет чоғида айтилган қадаҳ сўзлари чоғида Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва Хитой етакчиси глобал ҳамкорликнинг бошланганини баён қилишди. Бу ҳақда ТАС агентлиги хабар бермоқда.

“Жаноб раис, Бирлашган Қироллик ва Хитой ўртасидаги муносабатлар бугун дарҳақиқат глобал ҳамкорликдир”, - деб таъкидлади қиролича.
Си Цзиньпин, ўз навбатида, хитойча бир мақолни эсга олди: “имконият бир марта берилади, у йўқ бўлмасидан бурун фойдаланиб қолинг”.

Top