07:41 / 21.10.2015
3070

Икер Касильяс 51та «қуруқ» ўйин ўтказиб, ЕЧЛ рекордини ўрнатди

"Порту" дарвозабони Икер Касильяс "Маккаби Тель Авив" клубига қарши кечган учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди (2:0).

Шу тариқа 34 ёшли испаниялик дарвозабон ЕЧЛ доирасида ўтказилган ўйинлардан 51тасида гол ўтказиб юбормасликнинг уддасидан чиқди ва бу борада рекорд натижа қайд этди.

Маълумот учун, Эдвин ван дер Сар Чемпионлар лигасининг 50та ўйинида дарвозасидан гол олиб чиқмаган, Виктор Вальдес ва Петр Чех 45, Жанлуижжи Буффон эса 37 ўйинда бу ишни уддалаган.

Top