18:48 / 21.10.2015
6655

ИШИД ёлловчилари ёқтирган алоқа канали – Zello

ИШИД ёлловчилари ёшларни “ВКонтакте”, “Одноклассники” сингари ижтимоий тармоқлар орқали ўз сафларига жалб қилиш учун Zello каналидан фойдаланиб келмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон агентлиги Тожикистоннинг ҳарбий структураларидаги манбаларига таянган ҳолда маълумот берди.

“Ёллашнинг асосий йўли ижтимоий тармоқлардир. Агар илгари жангарилар Twitter ва Facebook’дан кўпроқ фойдаланган бўлса, бугун улар “ВКонтакте”, “Одноклассники” ҳамда маҳаллий аҳамиятга эга “Диаспора” сингарилардан кенг фойдаланмоқда”, - дейилади хабарномада.

Таъкидланишича, бугунги кунда ИШИД таркибида 2 мингдан ортиқ тожикистонлик бўлиб, булар асосан ёшлардир.

Top