07:48 / 21.10.2015
2776

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти: Ливия ва Таиланд йўл-транспорт ҳодисасидаги ўлимлар сони бўйича етакчилик қилмоқда

Ливия йўл-транспорт ҳодисасида содир бўлган ўлимлар сони бўйича 1-ўринни, 2-ўринни Таиланд эгалламоқда. Бу ҳақда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ҳар йилги йўл хавфсизлиги ҳисоботида айтилмоқда. Бу ҳисобот ташкилотнинг сайтида чоп этилган.  

Расмий статистика бўйича, Ливияда ҳар 100 минг кишига йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганлар сони 73,4 кишини ташкил қилади. Таиландда бу кўрсаткич ҳар 100 минг кишига 36,2 кишини ташкил қилади. Таиланддан кейин рўйхатда 9 та Африка давлати ва Эрон келмоқда, уларда ЙТҲда ҳалок бўлганлар сони ҳар 100 минг кишига 31-35 нафарни ташкил қилмоқда.   

Ливияда йўллардаги ўлимларнинг юқори кўрсаткичи автомобилларнинг паст даражадаги техник ҳолати ва ҳарбий ҳаракатлар натижасида йўлларга ва йўллардаги интизомга путур етгани билан боғлиқ бўлмоқда. 6 млн аҳолига эга Ливияда ҳар йили йўлларда 4554 киши ҳалок бўлади.  

Таиландда йўллардаги ўлимларнинг юқори кўрсаткичи эса қонунларнинг ижро этилиши ва йўл хавфсизлиги қоидаларини бажаришнинг паст стандартлари ҳамда ҳаракат хавфсизлиги ва йўл қурилиши назорати борасида қонунчиликнинг етарлича эмаслиги билан шартланган. ЖССТнинг фикрича, Таиланд Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган расмий маълумотлар пасайтириб кўрсатилган (бир йилда 14059 ўлим), асл рақамлар эса 67 млн аҳолига эга Таиландда 24237 гача ўлимни ташкил қилиши мумкин.     

ЖССТ маълумотларига кўра, бутун дунёда ЙТҲда ҳар йили 1 млн 250 минг киши ҳалок бўлади. 

Top