10:49 / 21.10.2015
2812

Ўзбекистон ва Польша савдо айланмаси 23 фоизга тушиб кетди

2015 йилнинг 8 ойи мобайнида Ўзбекистон ва Польшанинг ўзаро савдо айланмаси ҳажми 86 млн долларни ташкил қилди. Бу маълумот Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги савдо ва инвестициялар бўлими ўтказган матбуот анжуманида айтилди.

“Туркистон-пресс” агентлигининг маълум қилишича, тадбир 20 октябрь куни бўлиб ўтган.
Бўлим бошлиғи Яцек Михальскининг сўзларига қараганда, бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга камроқдир. Михальски бу ҳолатни “жаҳон иқтисодиётидаги тенденциялар” билан боғлади.

 

манба: «Туркистон-пресс»

Top