15:07 / 21.10.2015
3717

Россиялик таниқли режиссёр Никита Михалков 21 октябрь куни 70 ёшга кирди

21 октябрь куни россиялик режиссёр ва актёр Никита Михалков 70 ёшини қарши олди. Ярим асрдан зиёдроқ давом этган карьерасида у 70дан зиёд бадиий фильмларда режиссёр, сценарий муаллифи, актёр ёки продюссер сифатида фаолият кўрсатган.

Н.Михалков “Урга – муҳаббат ҳудуди” фильми учун 1991 йилда Венеция кинофестивалининг “Олтин шер” мукофотини қўлга киритган бўлса, 1994 йилда “Утомленные солнцем” фильми учун “Хорижий тилдаги энг яхши бадиий фильм” номинациясида “Оскар” мукофотини қўлга киритган.

Ўзбек томошабинлари уни “Икки кишилик вокзал” (проводник Андрей ролида), “Шерлок Холмс ва доктор Ватсоннинг саргузаштлари: Баскервиллар ити” (Ҳенри Баскервиль ролида) ва бошқа бадиий фильмлари орқали яхши танийди.

Top