01:29 / 22.10.2015
4585

HTC One A9 смартфонининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди

Тайваннинг HTC ишлаб чиқарувчиси HTC One A9 смартфонини расман тақдимотини ўтказди, деб маълум қилмоқда The Verge.

Компаниянинг маълум қилишича, смартфон HTC One M9 нинг ўрнига эмас,балки уни тўлдирувчи бўлиб хизмат қилади. Аппарат 7,62 мм.юпқаликка эга тўлиқ аллюмень қопламага эга бўлди.

Смартфон 5 дюймли AMOLED ли FullHD (1920x1080) дисплейсига эга. Олд панели Gorilla Glass 4 шишалари билан ҳимояланган. Ишлаб чиқарувчиларнинг маълум қилишича, қурилма саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 617 проссесорида ишлайди. Уларнинг тўрттаси 1,5 ГГц ва яна тўрттаси 1,2 ГГц частотани қўллаб-қувватлайди. Тезкор хотираси 2 Гб, флэш хотираси эса 16 Гб дан иборат.

Смартфоннинг асосий камераси 13 Мп, олд камераси эса 4 Мп дан иборат.

 

Top