15:19 / 22.10.2015
4845

Сингапур менежментни ривожлантириш институти битирувчиларига дипломлар топширилди

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида бешинчи тантанали битирув кечаси – дипломлар тақдимоти бўлиб ўтди.
2007 йил 5 сентябрь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институти фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида” қарори асосида фаолиятини бошлаган таълим даргоҳини 2015 йилда 364 нафар талаба тамомлади.

Маросимда “Банк иши ва молия”, “Бизнес ва маркетинг”, “Саноат менежменти”, “Тадбиркорлик ва менежмент”, “халқаро туризм ва меҳмонхона туризми”, “Бизнесда замонавий ахборот технологиялари”, “Бухгалтерия ва молия” сингари йўналишлар бўйича таълим олган бакалаврият ва магистратура битирувчиларига ҳаётнинг янги босқичига қадам қўйишга зафарлар тиланди.

Top