18:29 / 22.10.2015
4088

Тўрақўрғонда газ таъминоти филиалига ортиқча пул тўлаган фуқаронинг маблағлари қайтариб берилди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Абдуғаппор Қаҳҳоровнинг “Даракчи” газетасида чоп этилган мактубида айтилишича, у туман газ таъминоти филиалига ортиқча тўлов амалга оширгани ҳисоб-китоб чоғида амалга оширилган. Ушбу маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича туман газ филиали абонент бўлими бошлиғига мурожаат қилинганида фуқаро рад жавобини олган. Бу вазиятга Ўзтрансгаз АК бошқарув раиси ўринбосари Муратулла Бошманов ойдинлик киритди.

“Ўрганиш жараёнида 2013 йил ноябрь ойида “Тўрақўрғонтумангаз” филиали назоратчиси Р. Сайдуллаев томонидан ўтказилган назорат кўриги бўйича ариза муаллифининг хонадонида иситиш ҳажми 218 метр куб бўйича АБТ базасига киритилган бўлиб, 5 ой қишки мавсумга 1 239 461 сўм қарздорлик ҳисобланиб, 2014 йил қишки мавсумга жами 362 705 сўм ортиқча ҳисоб-китоб қилинганлиги аниқланди, - деди у. – Ушбу хатоликка йўл қўйган назоратчи ўз тушунтириш хатига асосан ортиқча ҳисобланган маблағни ойлик иш ҳақи ҳисобидан тўлаб берди. Ҳозирда фуқаро А. Қаҳҳоровнинг қарздорлиги мавжуд эмас”.

Top