15:11 / 23.10.2015
8306

АҚШ Россиянинг танқидига муносабат билдирди

АҚШ маъмурияти Россия президентининг Сочидаги “Валдай” клубидаги йиғилишида халқаро террорчиликка қарши кураш борасида айтиб ўтган танқидий фикрларига қўшилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Давлат Департаменти матбуот котиби Марк Тонер журналистлар учун уюштириладиган кундалик брифинг чоғида баёнот берди.

“Биз ўз ёндашувимизга содиқ бўлиб қоламиз, бу хоҳ “ал-Қоида”, хоҳ ИШИДга қарши кураш масаласи бўлсин”, - деди у.
Тонер нуқтаи назарига кўра, Вашингтон у ерда ўзи қурган коалицияни “самарадор деб ҳисоблайди”.

Top